Бешавқат футбол ёки футболчи даҳшатли жароҳатга мубтало бўлди

11 март,2017, 11:25 628

Бешавқат футбол ёки футболчи даҳшатли жароҳатга мубтало бўлди

 

Европанинг бир неча клублари эътиборига тушган “Ницца” ярим ҳимоячиси Вилан Сиприен энди футбол майдонига қайтаолмаслиги мумкин.

Франция чемпионатининг навбатдаги турида “Кан”га қарши ўтказилган учрашув 22 ёшли истеъдод эгаси учун аянчли якунланди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида рақиб футболчиси билан тўп учун курашда юқорига сакраган футболчи ерга ноқулай тушди ва тиззаси синиб кетди. Уни шифокорлар дарҳол касалхонага олиб кетишди.

Жорий мавсумда Сиприен “Ницца” таркибида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга эришганди.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар