"Бешиктош" - 15 карра Туркия чемпиони

Кеча Европанинг бир қатор мамлакатарида бўлгани сингари Туркияда ҳам мамлакат чемпионати учрашувлари бўлиб ўтди.

Шу куни мусобақа пешқадами ҳисобанган “Бешиктош” сафарда “Газиантеспор” меҳмони бўлди ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба эса “бургутлар”ни 15-марта мамлакат чемпионлигини тантана қилишлари учун етарли бўлди. Боиси, улар сўнгги тур олдидан 2-ўринда бораётган жамоани 4 очкога ортда қолдиришди.

Маълумот учун, Туркия чемпионатида энг кўп ғалаба қозониш бўйича “Галатасарай” (20) ва “Фенербахче” (19) жамоалари яққол пешқадам ҳисобланишади.

Мхитарянни Арманистонда мукофотлашди>>>

Чемпионлар лигасини гуруҳ босқичидан бошлайдиган 22та жамоа номи маълум бўлди>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!