“Бешиктош” Пепени "бой" қилиши маълум бўлди

 

Бундан бир муддат илгари Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепе Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси сафига ўтгани ҳақида маълумот берган эдик.

Турк клуби трансфернинг молиявий томонларини ошкор этди. Унга кўра, Пепе “Бешиктош” сафидаги икки йил давомида 9,5 млн евро маош олади.

Бундан ташқари, португалиялик футболчи янги жамоаси сафида ўтказган ҳар бир ўйини учун 4 минг евро миқдоридаги бонусга эга чиқади.

Маълумот учун, Пепе 2007 йилдан буён “қироллик клуби” сафида тўп суриб келмоқда ва жамоа сафида 300 га яқин ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!