“Бешиктош” Траорени ижарага олишни хоҳламоқда
Россиянинг ЦСКА клуби ҳужумчиси Ласина Траоре фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Туркия нашрлари хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, форвардга Туркия клуби қизиқиб қолган. Шу боис “Бешиктош” Ласина Траорени ижарага олишни режалаштирмоқда.

Қолаверса, ҳужумчини Испаниянинг “Малага” клуби ҳам ўз сафига қўшиб олишни режелаштираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Аммо бу бир қанча муддатдан сўнг шунчаки миш-миш эканлиги аниқланди.
Маълумот ўрнида, “Бешиктош” жамоаси Туркия чемпионатида 18-турдан сўнг пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар