Бешта боксчимиз ярим финалга йўл олди. Тўлиқ натижалар (ҳакамлар қайдномаси)

3 май,2017, 18:34 2325

Бешта боксчимиз ярим финалга йўл олди. Тўлиқ натижалар (ҳакамлар қайдномаси)

Бугун Бокс бўйича Осиё чемпионати чорак финал баҳсларига старт берилди. Ушбу босқичга 20 мамлакатдан ташриф буюрган боксчилар етиб келган бўлса, қолган 8 мамлакат вакиллари мусобақани саралаш босқичда якунлади.

Бугунги кунги дастурларда фақатгина Бокс бўйича Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан қатнашмоқда. Эрталабки ҳамда кундузги жангларда иштирок этган вакилларимиздан Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматов, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров ҳамда Исроил Мадримов ғалаба қозонган бўлса, Санжар Турсунов ярим финал остонасида Олимпиада совриндори Василий Левитни мағлуб эта олмади.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

Қуйида эрталабки ҳамда кундузги дастурлардан ўрин олган жангларнинг тўлиқ натижаси билан танишишингиз мумкин.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.