Бэйл: Асосий таркибга қайтишим осон бўлмаслигини биламан

17 июль,2017, 14:00 380

Бэйл: Асосий таркибга қайтишим осон бўлмаслигини биламан

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл янги мавсумда ўзининг асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олиши осон кечмаслигини тан олди. Унинг сўзларига кўра “қироллик клуби”да айни дамда рақобат ўта кучли.

“Реал”нинг асосий таркибига қайтишим осон бўлмаслигини биламан. Лекин, шунга қарамасдан бу жамоада ўйнаб келяпман. Шуни айтмоқчиманки, мен ҳеч қачон “Реал”дан кетиш ҳақида ўйламаганман”, - дейди уэльслик футболчи  нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл ўтган мавсумнинг жуда кўп қисмини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди. У якунланган мавсум Испания Ла Лигасининг жами 19та учрашувида иштирок этиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.