Бэйл "Бавария"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юбориши мумкин
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Бавария”га қарши ўйнолмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, уэльслик футболчи кеча Германияда бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган ва 59-дақиқада алмаштирилган эди. Marca нашрининг маълум қилишича Бэйл ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳатланган. Футболчининг соғлиги ҳақидаги тўлиқ маълумот бугун бўлиб ўтадиган тиббий текширувлардан сўнг аниқ бўлади.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича Бэйл катта эҳтимол билан 15 апрель куни бўлиб ўтадиган “Спортинг”га қарши учрашувда иштирок этмайди. Унинг “Бавария”га қарши 18 апрель куни бўлиб ўтадиган жавоб баҳсида ўйнаш ёки ўйнамаслиги тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Каземиро: Четлатиш бизга эркинроқ ўйнашга имкон берди
Зидан: Роналду кўплаб имкониятларни қўлдан бой берганидан ҳафа
Фикрлар