Бейл "Эл-Классико"да майдонга тушади

20 апрель, 20:45 435

Бейл

Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим химоячиси Гарет Бейл жарохатидан фориғ бўлди ва жамоасининг умумий машғулотларига қайтди. Футболчи Примеранинг 33-туридан ўрин олган "Барселона"га қарши кечадиган учрашувда қатнашиши мумкин. Бу хақида "Қироллик клуби" матбуот ҳизмати хабар бермоқда. 

Бейл бугун жамоасининг "Бавария" устидан ғалабасидан кейинги енгил машғулотларда қатнашган. Футболчи жарохати туфайли "Спортинг" ва "Бавария"га қарши учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашув 23 апрель куни соат 23:45 да "Сантьяго Бернабеу" ўйингохида бўлиб ўтади.