Бэйл фаолиятини "МЮ"да давом эттириши мумкин

10 май, 07:25 473

Бэйл фаолиятини

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Mirror нашрининг маълум қилишича “Манчестер Юнайтед” клуби уэльслик футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмоқда. Хабарларга қараганда Бэйл манкуанликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ўзаро келишиб ҳам олган. Бироқ, у агар “МЮ” келгуси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритсагина ушбу трансферга розилик бериши мумкин.

Маълумот учун, Бэйл “Реал” сафига 2013 йилда Лондоннинг “Тоттенхэм” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби” сафида 149та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 67та гол ҳамда 51та голли узатма қилган.