Бэйл туғилган шаҳрида ЕЧЛда ғолиб бўлган олтинчи футболчи бўлди

4 июнь, 04:27 399

Бэйл туғилган шаҳрида ЕЧЛда ғолиб бўлган олтинчи футболчи бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби Кардиффда ўтган Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида 12-марта ЕЧЛ(ЕЧК)ни қўлга киритди.

“Реал”нинг Уэльслик ҳужумчиси Гарет Бэйл финал бўлиб ўтган Кардифф шаҳрида таваллуд топганидан хабарингиз бор, Бэйл эса ўз “уйи”да ўтган финалда жамоаси билан ғолиб чиқа олди.

Бэйлга қадар бундай натижага Николя Анелька(«Реал»-2000, Париж), Анджело Ди Ливио(«Ювентус»-1996, Рим), Алекс Степни(«Манчестер Юнайтед»-1968, Лондон), шунингдек Мигель Муньос и Энрике Матеоу(«Реал»-1957, Мадрид)лар эришган эдилар.