Бэйлнинг трансфер нархи кескин пасайиб кетди

13 ноябрь,2017, 17:11 1071

Бэйлнинг трансфер нархи кескин пасайиб кетди

“Реал” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Гарета Бэйлнинг трансфер бозоридаги нархини аниқлаштирди. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.

Нашрда келтирилишича уэлслик футболчининг сўнгги пайтлардаги жароҳатга мойиллиги, унинг жамоадаги келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан аввалроқ 28 ёшли футболчи учун “қизил иблислар” “қироллик клуби”га 120-150 млн евро таклиф қилишган, аммо Флорентино Перес бу таклифни рад этган. Аммо, баъзи манбаларга қараганда, ҳозирги вақтда футболчининг нархи 70-80 млн еврога тушиб кетди.  

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.