618 0

Халқаро биатлончилар иттифоқи келаси мавсум учун тузиб чиқилган тақвимни тасдиқлади. Унга кўра, жаҳон кубоги беллашувлари 9 босқичдан иборат бўлиб, ўзига хос "эстафета"ни Словениянинг Поклюка шаҳри бошлаб беради. Илк пойга кутилганидек, 30 ноябрда бўлиб ўтади. Келаси мавсумни Норвегиянинг Холменколлен шаҳрида 24 март куни ўтадиган эркаклар ўртасидаги масс-старт пойгаси якунлаб беради. Тўлиқ тақвим қуйидагича: 

1-босқич

Поклюка, Словения

30 ноябрь — 9 декабрь

2-босқич

Хохфильцен, Австрия

10 — 16 декабрь

3-босқич

Нове Место, Чехия

17 — 22 декабрь

4-босқич

Оберхоф, Германия

7 — 13 январь

5-босқич

Рупольдинг, Германия

14 — 20 январь

6-босқич

Антхольц, Италия

21 — 27 январь

7-босқич

Кэнмор, Канада

4 — 10 февраль

8-босқич

Солт-Лейк-Сити, АҚШ

11 — 17 февраль

Жаҳон чемпионати

Эстерсунд, Швеция

7 — 17 март

9-босқич

Холменколлен, Норвегия

18 — 24 марта

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98