Биатлончилар Франция билан бугун хайрлашади

Франциянинг Анси шаҳрида давом этаётган баитлон бўйича жаҳон кубоги учинчи босқичида бугун сўнгги пойгалар ўтказилади. Унда эркаклар ва аёллар баитлоннинг масс-старт йўналишида рақобатлашадилар.

Кеча аёллар ўртасида 10 км масофага ўтган таъқиб пойгасида биринчи ўринни Лаура Дальмайер (Германия) эгаллаган бўлса, Анастасия Кузьмина (Словакия) иккинчи ҳамда Лиза Виттоцци (Италия) учинчи бўлиб марра чизиғини босиб ўтди.

12,5 кмга эркаклар ўртасида ўтказилган таъқиб пойгасида норвегиялик Йоханнес Бёга ҳеч ким ета олмади. Шунингдек, пойгада Мартен Фуркад (Франция) ва Антон Шипулин (Россия) иккинчи ҳамда учинчи поғонани эгаллади.

Жаҳон кубогида  умум ҳисобда эркаклар ўртасида Мартен Фуркад 372 очко билан биринчи поғонада бораётган бўлса, Анастасия Кузьмина хотин-қизлар ўртасида 259 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Бугун, 17 декабрь куни  хотин-қизлар ва эркаклар  масс-старт пойгасида ўзаро баҳслашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!