Биласизми, “Қизилқум” фақатгина бир марта “Олмалиқ”ни сафарда мағлуб этган холос

22 апрель,2017, 14:47 292

Биласизми, “Қизилқум” фақатгина бир марта “Олмалиқ”ни сафарда мағлуб этган холос

 

Олий лиганинг 7-турида “Қизилқум” сафарда “Олмалиқ” билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан “Қизилқум” матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Бу жамоалар миллий чемпионатларимиз тарихида ҳозиргача ўн саккиз маротаба ўзаро куч синашган. Шулардан саккизтасида навоийликларнинг қўли биланд келган бўлса, яна саккизта баҳс “Олмалиқ” фойдасига якунланган. Қолган икки учрашувда эса дуранг қайд қилинган.

Тўплар нисбати бўйича ҳозирча олмалиқликлар олдинда — 28:31.

Ўтган йили навоийликлар ўз тарихида илк марта сафарда “Олмалиқ”ни мағлуб этишга эришган. Яна бир қизиқарли жиҳат: ўтган йили Тошкент вилояти жамоаси шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Умид Хонимқулов айни пайтда “Қизилқум” аъзоси ҳисобланади.

Айни пайтда ўтказилган олтита турдан сўнг ҳар иккала жамоа ўз ҳисобига 7 тадан очкони расмийлаштирган. “Қизилқум” айни пайтда турнир жадвалининг 9-поғонасида, “Олмалиқ” 10-поғонада бормоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур баҳсдаги ғалаба томонларнинг турнир жадвалидаги ҳолатини анчагина яхшилашига замин яратади. Шу сабаб учрашув кескин курашлар остида ўтиши табиий.

Эслатиб ўтамиз, “Олмалиқ”- “Қизилқум” учрашуви бугун, 22 апрель куни ОКМК стадионди соат 18:00 да бошланади.