Биласизми, “Қизилқум” орадан 15 йил ўтиб, яна Самарқандда ғалаба қозонди



 

Олий лиганинг 12-турида “Қизилқум” футболчилари сафарда “Динамо”ни мағлуб этиб, жорий мавсумдаги учинчи ғалабасини нишонлашди.

Эътиборли томони шундаки, “Қизилқум” ўзаро ўйинлар тарихида сўнгги марта 2002 йилги мавсумда (09.06.2002. “Самарқанд”- “Қизилқум” 0:2) Самарқандда майдон эгаларини мағлуб этганди. Орадан 15 йил ўтиб, “Қизилқум” яна Самарқанддан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

Умуман олганда  навоийлик мухлислар  жорий мавсумда жамоаларининг Олий лигадаги ғалабасини нақд 50 кун кутишди.   Жамоамиз сўнгги марта Олий лиганинг 5-тури доирасида  6 апрель куни сафарда “Бунёдкор”ни (1:0) таслим этганди. Орадан роппа роса 50 кун ўтиб, “Қизилқум” яна (сафарда) ғалаба  қозонишга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!