Биласизми? "Арсенал" сўнгги 8 йилда илк бор еврокубоклар чорак финалига чиқди

Хабарингиз бор кеча Лондоннинг “Арсенал” клуби УЕФА Европа лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Милан”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида устун келган “канонирлар” мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Арсен Венгер шогирдлари сўнгги марта еврокубоклар 1/4 финал босқичида 2009/10 йилги мавсумда иштирок этишан эди.

Маълумот учун, Европа лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!