Биласизми? "Барселона" ўтган ёз Салоҳни сотиб олиши мумкин эди, бироқ...

Каталониянинг “Барселона” клуби ўтган ёз “Рома”дан ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни сотиб олиши мумкин эди.

Маълумотларга қараганда 25 ёшли мисрлик футболчи “кўк-анор ранглилар”нинг шорт-листида бўлган. Бироқ, якунда жамоа раҳбарияти 140 млн евро эвазиган “Боруссия” Дортмунддан Усмон Дембелени харид қилишга қарор қилган. Таъкидлаш керакки, “Рома” ўшанда Салоҳ учун ушбу пулларнинг учдан бир қисмини сўраган ҳолос.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум "Ливерпуль" сафида рақиблари дарвозасига жами 43та гол уришга эришди ва айнан у ҳозирча “Олтин бутса”ни қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!