Биласизми? "Барселона" ёзда Гризманн учун 140 млн евро таклиф қилган

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде каталонияликлар бошқарувини ўз қўлига олганидан сўнг жамоага “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманни олиб келишни режалаштирган. Бу ҳақда Onda Cero нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича “кўк-анор ранглилар” ортда қолган ёзги трансферлар даврида франциялик футболчи учун 140 млн евро таклиф қилишган, бироқ бунга нисбатан рад жавобини олишган. Айтиш керакки, хатто “Барселона” етакчиси Лионель Месси ҳам Гризманни Каталония супер клубида кўриш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Франция терма жамоаси аъзосининг товон пули таҳминан 200 млн еврони ташки этиши айтилмоқда. Унинг хизматларига шунингдек Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!