Биласизми: Бензема 2017 йил "Сантьяго Бернабеу"да 5 та гол урди холос

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг ҳаракатлари билан мухлис ва мутахассисларнинг танқидига учраётган эди.

Статистикага қарайдиган бўлсак, Бензема 2017 йилда “Реал” сафида барча мусобақаларда 43 та баҳсда майдонга тушди. Ушбу беллашувларда франциялик ҳужумчи 15 та гол киритди. Бу ўртача ҳар 230 дақиқада бир гол деганидир.

Ушбу голларнинг 9 тасида Ла лигада доирасида, киритилган. Унга Испания чемпионатида шунча гол киритиши учун 30 та ўйин керак бўлди.

Бензема 2017 йилда умумий ҳисобда “Сантьяго Бернабеу”да 5 та гол киритди холос. Шуларнинг 3 тасида Ла лига, қолганилари эса ЕЧЛ ва Испания Суперкубоги доирасида киритилган.

Қайд этиш жоиз, шундай  паст кўрсаткичларга қарамай, мадридликлар устози Зинедин Зидан Бенземани жамоада олиб қолишини ва жамоада янги ҳужумчи керак  эмаслигини та`кидлаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!