Биласизми? "Боруссия" Д Бундеслиганинг сўнгги тўрт турида бор йўғи 1 очко ишлади

Хабарингиз бор кеча Дортмунднинг “Боруссия” клуби Бундеслиганинг 11-тури доирасида ўз майдонида пешқадам “Бавария”ни қабул қилди. “Сигнал Идуна Парк” стадионида кечган ўйин якунда 1:3 ҳисобида мюнхенликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа Петер Бош жамоси чемпионатнинг сўнгги 4та учрашувида бор йўғи бир очко тўплашга эришишди. Қайд этиш лозимки, дортмундликлар мавсум стартини жуда яхши бошлашган эди. Улар дастлабки 7та турнинг 6тасида ғалаба қозонишган бўлса, қолган 1тасида дуранг ўйнашган эди.

Айни дамда эса “Боруссия” пешқадам “Бавария”дан 6 очко кам жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!