Биласизми? Бу мавсумдаги ЕЧЛ тарихдаги энг сермаҳсули бўлди

4 июнь, 11:10 420

Биласизми? Бу мавсумдаги ЕЧЛ тарихдаги энг сермаҳсули бўлди

Кеча “Реал”нинг ғалабаси билан якунланган 2016/17 йилги мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақа таризидаги энг сермахсул мавсум бўлди.

Аниқроғи, ЕЧЛнинг ушбу мавсумида бўлиб ўтган 125та баҳсда жами 380та гол киритилди. Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача 3,04та гол тўғри келади деганидир.

Маълумот учун, мусобақанинг бу борадаги аввалги рекорди 2012/13 йилги мавсумда содир бўлган. Ўшанда ҳар бир учрашувга ўртача 2,94тадан гол тўғри келган эди.