Биласизми? Буффон 2001 йилда "Барселона"га ўтиши мумкин эди

21 март,2017, 22:55 555

Биласизми? Буффон 2001 йилда

Дунёнинг энг кучли дарвозабонларидан бири Жанлуижи Буффон 2001 йилда "Парма" сафидан "Барселона"га ўтиши мумкин эди, бироқ у ўша пайтда "Ювентус"ни танлаган.
Бу ҳақда голкипернинг агенти Сильвано Мартина гапириб берди.
"Унинг "Парма"дан "Барселона"га ўтиши деярли аниқ эди. Хатто, томонлар ўзаро келишувга ҳам эришишган эди. Бироқ, Буффон сўнгги дамда "Ювентус" фойдасига қарор қабул қилган", - дейди Мартина Football Italia нашрига берган интервьюсида.