Биласизми? Де Хеа илк марта ўз дарвозасидан 3та тўп ўтказиб юборди

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания терма жамоаси сафарда Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Голларга бой кечган ўйин 3:3 ҳисобида якунланди.

Эътиборлиси, шу куни испанияликлар дарвозасини қўриқлаган “Манчестер Юнайтед” посбони Давид де Хеа терма жамоа сафида илк марта битта ўйинда 3та гол қўйиб юборди.

Қайд этиш лозимки, 2014 йилдан буён ҳали ҳеч бир жамоа Испания дарвозасига 2тадан ортиқ гол ура олмаётган эди. Испанлар ўшанда Голландияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишган. Ўша ўйинда Испания дарвозасини Икер Касильяс қўриқлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!