Биласизми? Эден Азар ЖЧ-2018да энг кўп жарима тўпи ишлаган футболчи бўлди

Бельгия терма жамоаси вингери Эден Азар якунига етган жаҳон чемпионатида жарима зарбалари ишлаш бўйича рекорд ўрнатди.

Гап шундаки мусобақа давомида жами 6та ўйинда иштирок этган 27 ёшли бельгиялик футболчини рақиблар нақд 28 марта қўполлик билан тўхтатиб қолишган.

Бу борада Азардан кейинги ўринларни Неймар  (26), Иван Ракитич (20), Поль Погба (17), Люк Эрнандес (15) ҳамда Лионель Месси (15) каби футболчилар эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, Азар Бельгия терма жамоаси билан бирга мусобақанинг бронза медалларини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!