Биласизми? Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги ўтган 9 йил ичида 7-марта чемпион бўлди

Хабарингиз бор кеча АПЛнинг навбатдаги турида МЮ ўз майдонида “Вест Бромвич”га (1:0) мағлуб бўлгач, ҳамшаҳари "Манчестер Сити" муддатидан аввал чемпионликни тантана қилди.

Эътиборлиси, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг мураббийлик фаолиятидаги ортда қолган 9 йил ичида 7-марта чемпионликни қўлга киритди. У фақатгина 2011/2012 йилги мавсумда “Барселона” билан Ла Лигада, 2016/2017 йилги мавсумда эса “Манчестер Сити” билан АПЛда чемпион бўла олмаган ҳолос.

Эслатиб ўтиш лозимки, 47 ёшли мутахассис “Бавария”ни уч мавсум бошқарган бўлса, шуларнинг барчасида Бундеслига чемпионлиги қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!