Биласизми? "Интер" сўнгги дақиқаларда ҳаммадан кўп гол уради

Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Данило Д’Амброзио кеча бўлиб ўтган “Женоа”га қарши баҳсда 87-дақиқада гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.

Эътиборлиси, жорий мавсум “нерадзуррилар” А Серия баҳсларида сўнгги 15 дақиқаликда 8 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол этишган. Бу кўрсатгич борасида “Интер” мусобақанинг яққол етакчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, миланликлар ўтган 6та тур натижаларига кўра 16 очко тўплаб, турнир жадвалининг 3-поғонасида боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!