Биласизми? Жорий мавсум Фалькаонинг дарвозага йўллаган 13та зарбасидан 12таси голга айланди

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао Франция чемпионатининг "Монпелье"га (1:1) қарши навбатдаги турида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Таъкидлаш лозимки, колумбиялик футболчи учун ушбу гол мавсумдаги 12-гол бўлди. Opta нашрининг маълум қилишича Фалькаонинг рақиб дарвозаси томон йўллаган деярли барча зарбаси гол билан якунланмоқда. Аниқроғи, унинг йўллаган 13та зарбасидан 12таси гол билан тугаган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Фалькао Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида тўпурарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!