Биласизми? Жорий мавсум еврокубоклар чорак финалига энг кўп испан клублари чиқишди, кейинги ўринларда Англия ва Италия

Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларининг 1/8 финал босқичига якун ясалди.

Жорий йилги еврокубокларда Испания жамоаларининг ниятлари жиддий эканлиги маълум бўлмоқда. Боиси, ушбу мамлакатнинг 3та жамоаси Чемпионлар лигаси 1/4 финалига йўлланмани қўлга киритган бўлса, яна бир жамоаси Европа лигаси чорак финалида рақиби дарвозасига 8та тўп йўллаб мусобақанинг яққол фаворити эканлигини кўрсатиб қўйди.

Кейинги ўринларда эса Англия ва Италия клублари туришибди. Ҳусусан, ЕЧЛда инглизларнинг 2та жамоаси курашни давом эттираётган бўлса, бир жамоаси Европа лигасида жавлон урмоқда. Кўҳна Италияда ҳам деярли ҳудди шундай ҳолат.

Чемпионлар лигаси. 1/4 финал.

“Барселона”, “Реал”, “Севилья” – Испания.

“Манчестер Сити”, “Ливерпуль” – Англия.

“Рома”, “Ювентус” – Италия.

“Бавария” – Германия

Европа лигаси. 1/4 финал.

“Атлетико” – Испания.

“Арсенал” – Англия.

“Лацио” – Италия.

“РБ Лейпциг” – Германия.

“Марсель” – Франция.

ЦСКА – Россия.

“Спортинг” – Португалия.

“Ред Булл” – Австрия.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақаларга қуръа ташлаш маросими бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!