Биласизми? "Локомотив" бугун "Истиқлол"ни Теҳронда мағлуб этган биринчи ўзбек клуби бўлиши мумкин

13 март, 12:45 1168

Биласизми?

 

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади. Ҳашаматли "Озоди" стадионида кечадиган беллашув маҳаллий вақт билан 19:00 (Тошкент вақти билан 20:30)да бошланади.

"Истиқлол" шу пайтга қадар ўз майдонида Ўзбекистон клубларига қарши уч марта кураш олиб борган ва шундан иккитасида ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнаган.

2002 йил. "Истиқлол" - "Нефтчи" 1:0

2011 йил. "Истиқлол" - "Пахтакор" 4:2

2012 йил. "Истиқлол" - "Насаф" 0:0

Теҳронликлар ўз уйларида "Нефтчи" ва "Пахтакор"ни мағлуб этишган ва "Насаф" билан дуранг ўйнашган. Бугун эса "Локомотив" бу жамоага қарши майдонга тушади ва бу борада "Истиқлол"нинг ўзбек клублари орасида тўртинчи рақибига айланади.

Агар бугун "Локомотив" зафар қучса, Теҳронда "Истиқлол"ни мағлуб этган биринчи ўзбек клуби бўлади. Биз "Локо" футболчиларига ишонамиз ва умид қиламизки, йигитлар бу вазифани уддалай олишади.