Биласизми: Месси “Реал” билан ўйинларда умуман югурмас экан

23 апрель,2017, 18:23 729

Биласизми: Месси “Реал” билан ўйинларда умуман югурмас экан

Испаниянинг Марcа нашри бугунги “Eл-Классико” олдидан ажойиб бир статистикани келтириб ўтди. Унга кўра Лионел Месси майдонда тўп сурадиган футболчилар орасида “Реал”га қарши баҳсларда ниҳоятда кам масофа босар экан.

Жумладан аргентиналик форвард “Реал”га қарши баҳсларда ўртача 7901 метр йўл босар экан. Бунданда паст кўрсаткичлар фақатгина дарвозабонлар Марк-Андре тер Штеген(4394 м) ва Кико Касиля(4193 м)ларда эканлигини айтиш жоиз.

Ўз навбатида Криштиану Роналду “Барселона”га қарши баҳсларда ўртача 9353 метр, Луис Суарес эса “қироллик клуби” билан ўзаро ўйинларда ўртача 9190 метр масофани босиб ўтар экан.

Бу борадаги энг яхш кўрсаткичлар эса Лукас Васкес(12825 метр) хамда Андре Гомешларда(11865 метр) экан.

Эслатиб ўтамиз бугун Тошкент вақти билан соат 23.45 да “Реал” – “Барселона” баҳс старт олади.