Биласизми: Моуриньонинг жамоалари чемпионат баҳсларида якшанба куни умуман мағлуб бўлмаган

Ҳозиргина Англия Премьер-Лигаси 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда "қизил иблислар" 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоалар чемпионат баҳслари доирасида якшанба кунлари ўтказилган ўйинларда бирор марта мағлуб бўлмай келмоқда.

Бугунги ўйинни инобатга олганда, 54 ёшли мутахассис жамоасини 105-бор якшанба оқшомидаги баҳсга бошлаб чиқди. Унинг қўл остидаги клублар чемпионат доирасида якшанба оқшомида ташкил этилган ўйинларнинг 81 тасида ғалабага эришган ва 24 бор дуранг ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!