Биласизми: Моуриньонинг жамоалари ҳеч қачон “Реал”ни мағлуб эта олмаган

9 август, 01:52 340

Биласизми: Моуриньонинг жамоалари ҳеч қачон “Реал”ни мағлуб эта олмаган

Ҳозиргина Македониянинг Скопе шаҳридаги “Филипп II” стадионида “Реал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасида УEФА Суперкубоги учун бўлиб ўтган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда “қироллик клуби” 2:1 ҳисобида Жозе Моуриньо бошқарувидаги “қизил иблислар”дан устун келди.

Эътиборлиси, Моуринонинг жамоалари “Реал”га қарши баҳсларда бирор марта ғалаба қозонмаган экан. Бугунги ўйиндан ташқари, Моурино “Порту” билан 3 бор “Реал”га қарши рўбаро келган ва бир бор 1:1 ҳисобидаги дуранга эришган.

Қолган 3 та баҳсда эса умумий 2:6 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган.