Биласизми? "Навбаҳор" "Насаф" майдонида 18 йилдан бери ғалаба қозона олмаяпти

Бугун Ўзбекистон чемпионатининг 15-турида "Навбаҳор" сафарда "Насаф"га қарши ўйин ўтказади. Мазкур беллашув олдидан "Навбаҳор" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди. 

Жамоаларнинг ўзаро тўқнашувига тўхталиб ўтсак. Бугунги беллашув клубларнинг олий лигадаги 41-тўқнашувидир. Шу пайтга қадар ўтказилган 40 ўйинда "аждарлар" 21 маротаба ғолибликни қўлга киритишган. "Навбаҳор" эса 10 бор "Насаф"ни ранжитган. 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқи 71-59, "Насаф" фойдасига. "Насаф" майдонидан "лочинлар" атиги икки маротаба ғалаба билан қайтишган. 1998-йилда "аждарлар" ўз майдонларида наманганликларга мағлуб бўлишган. Орадан бир йил ўтиб Қаршидан "Навбаҳор" 3 очко билан қайтганди. Ушбу ғалаба ҳозирча меҳмонда қўлга киритлган сўнгги ғалабалигича сақланиб турибди. "Насаф" майдонида ўтган сўнгги 4 қарама-қаршилик рақибнинг ғалабаси билан якун топган. Сўнгги маротаба "лочинлар" Қаршидан 2012 йилда 1 очко билан Наманганга қайтишган.

Жамоаларнинг ўтган йилги ўзаро ўйинида "Насаф" йирик ҳисобда наманганликлар устидан ғалаба қозонган. Мезбонларнинг голларига Игорь Голбан, Огнен Красич (2 та), Драган Черан (2 та), Шахбоз Эркинов (пенальтидан) муаллифлик қилишган. Бугунги ўйинни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Учрашув соат 19.00 да бошланади.

Ўзаро ўйинлар:
1997 йил

“Насаф” – “Навбаҳор” 3:1

1998 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 0:1

1999 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:3

2000 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:2

2001 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 2:1

2002 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:2

2003 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:2

2004 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:1

2005 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 2:0

2006 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2007 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2008 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 2:1

2009 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2010 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2011 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 3:2.

2012 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:1

2013 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 5:0

2014 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 1:0

2015 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 5:1

2016 йил
“Насаф” – “Навбаҳор” 6:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!