Биласизми? “Қўқон-1912” охирги марта 15 йил олдин “Металлург” майдонида ғалаба қозонган

Мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлган Қўқон жамоаси билан бекободликлар миллий чемпионатларимиз доирасида 15 бора тўқнаш келишган. Мазкур учрашувларнинг 5 тасида Тошкент вилояти вакилларининг қўли баланд келган бўлса, иккита ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Саккизта ўйинда эса водийлик футболчилар муваффақият қозонишган. “Металлург” рақиблари дарвозасига 21 та гол киритиб, ўз дарвозасидан 27 гол ўтказиб юборган.

“Металлург”нинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2000 йилги чемпионатда кузатилган бўлиб, ўшанда бекободликлар “темирйўлчи”ни 6:1 ҳисобида доғда қолдирганди. Қўқонликларнинг йирик ғалабаси 5:1 ва 4:0 ҳисобларида кўриниш олган.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган еттита ўйинида беш марта мезбонлар зафар қучишган бўлишса, битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Бир марта эса омад меҳмонларга кулиб боққан. Мазкур учрашувларда “Металлург” 17, “Қўқон 1912” жамоаси 26 очкога эга бўлган. Бу йилги мавсумнинг биринчи даврасида қўқонликлар ўз майдонларида “Металлург” дарвозасига жавобсиз учта тўп киритган.

Қуйида ушбу жамоаларнинг Бекободда бўлиб ўтган барча учрашувлари натижалари билан танишинг:

30.04.2016                 Металлург     –          Қўқон 1912               3:1

06.06.2015                 Металлург     –          Қўқон 1912               2:1

14.05.2003                 Металлург     –          Қўқон 1912               3:1

23.03.2002                 Металлург     –          Қўқон 1912               0:2

20.09.2000                 Металлург     –          Темирйўлчи              6:1

18.04.1999                 Металлург     –          Темирйўлчи              2:0

29.05.1998                 Металлург     –          Темирйўлчи              1:1

Рақиб ҳақида

“Қўқон 1912” жамоаси тарихи ўзбек футболи тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Жамоага ўтган асрда – 1912 йилда асос солинган. Жамоа турли йилларда “Меҳнат”, “Автомобилчи” номлари билан мусобақаларда қатнашиб келган. Мустақил чемпионатларимизда эса 1992 – 2001 йиллар оралиғида олий лига баҳсларида “Темирйўлчи” номи остида иштирок этган. Ўзбекистон кубогининг биринчи финалчиси. 2002 йилдан қуйи лигага тушиб кетди ва “Қўқон” (2002-2008), “Бунёдкор-Қўқон” (2009-2011) номлари остида кучлилар сафига қайтишга ҳаракат қилди. 2012 йилдан “Қўқон 1912” номини олган жамоа 2015 йилдан яна олий лигада иштирок этиб келаяпти.

Шу йиллар давомида “Қўқон 1912” жамоаси олий лигада 361 та учрашув ўтказди. Шулардан 132 тасида ғалаба қозонди, 49 учрашувда дуранг ўйнади, 180 ўйинда имкониятни бой берди. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати – 492:681.

Учрашув ҳакамлари тўғрисида

Мазкур жамоаларнинг бу йилги тўқнашувини пойтахтлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Бош ҳакам Виктор Серазетдиновга қанотларда Андрей Сидоров ва Дониёр Сайлаловлар ёрдам беришади. Заҳира ҳаками Наим Қосимов, Қарши шаҳридан. Назоратчи ҳакам Бахтиёр Тоғаев. 

«Металлург» (Бекобод) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Сидоров(Тошкент), Д. Сайлалов(Тошкент), Н. Қосимов(Қарши)

Назоратчи: Б. Тогаев(Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!