Биласизми? "Реал" биргина ҳомийсидан йилига 100 млн евро олади

7 май,2017, 10:05 477

Биласизми?

Мадриднинг "Реал" клуби Германиянинг Adidas концернидан йилига 100 млн евро маблағ олади. Бу ҳақда Football Leaks нашрига таяниб der Spiegel хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки,  "қироллик клуби" Adidas билан 2015 йилда 10 йиллик келишувни имзолаган. Унга кўра "Реал" немис концернидан йилига 70 млн евро олади. Бундан ташқар Adidas мадридликларга жамоа атрибуткалари сотувидан ҳам қўшимча пул тўлайди.

Шунингдек, "Реал" ғазнаси ҳар бир қўлга киритиладиган соврин учун қўшимча 2,5 млн евро  билан бойийди