Биласизми? "Реал" сўнгги 10 йилда илк бор Ла Лиганинг кетма-кет 4та сафар баҳсида ғалаба қозона олмади

Аввал хабар берганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 18-турида “Сельта” меҳмони бўлган “Реал” 2:2 ҳисобида жанговор дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, шу куни мадридликларнинг Ла Лига доирасида сафардаги ғалабасиз серияси 4тага етди. Айтиш лозимки, Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа бундан аввал «Атлетик» (0:0) ва «Атлетико» (0:0) дуранг ўйнаган бўлса, «Жирона»га (1:2) имкониятни бой берган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” сўнгги бор чемпионатнинг сафар учрашувларида кетма-кет 4 марта 2008 йил ғалаба қозона олмаган эди. Ўшанда “қироллик клуби” меҳмондаги учрашувларнинг 1тасида дуранг ўйнаган бўлса, қолган 3тасида мағлубиятга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!