Биласизми? Роналду XXI асрда кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган футболчи, Месси 2-ўринда

23 апрель, 11:05 1608

Биласизми? Роналду XXI асрда кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган футболчи, Месси 2-ўринда

Foxsports нашри XXI асрда кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол урган футболчилардан иборат кучли саккисталик рейтингни эълон қилди.

Унга кўра “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду 363та гол билан пешқадамлик қилаётган бўлса, “Барселона” форварди Лионель Месси 339та гол билан 2-ўринда бормоқда. Жадвалнинг кучли учлигини жорий мавсумни “Манчестер Юнайтед” сафида ўтказаётган Златан Ибрагимович 268та гол билан якунлаб турибди.

Қуйида ушбу рўйхат билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Криштиану Роналду - 363та гол («Манчестер Юнайтед» ва «Реал»);

2. Лионель Месси - 339та гол («Барселона»);

3. Златан Ибрагимович - 268та гол («Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед»);

4. Франческо Тотти - 210та гол («Рома»);

5. Антонио Ди Натале - 209та гол («Удинезе»);

6. Самуэль Это'О - 208та гол («Мальорка», «Барселона», «Интер», «Челси», «Эвертон» ва «Сампдория»);

7. Тьерри Анри - 205та гол («Арсенал» ва «Барселона»);

8. Гонсало Игуаин - 201та гол («Реал», «Наполи» ва «Ювентус»).