Биласизми? Роналду тепган сўнгги 44 та жарима зарбаси гол билан якунланмаяпти

Хабарингиз бор, кеча Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақасининг “B” гуруҳидан ўрин олган Португилия ва Мексика терма жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду битта голга ассистентлик қилди, бироқ ўзига берилган иккита жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

Қизиғи шундаки, 32 ёшли футболчининг Европа ва Жаҳон чемпионати каби йирик турнирларда жарималардан тепган тўпларининг аксарияти дарвозага кирмаяпти. Аниқроғи, унинг ушбу мусобақаларда тепган сўнгги 44та зарбасидан сўнг тўп бирон марта ҳам дарвоза тўридан жой олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!