Биласизми? Роппа-роса 10 йил олдин Месси "Барселона" таркибида илк хет-трикини қайд этган (видео)

10 март, 23:35 534

Биласизми? Роппа-роса 10 йил олдин Месси

Бундан роппа-роса 10 йил аввал, яъни 2007 йилнинг 10 март куни Лионель Месси "Барселона" таркибида илк хет-трикини қайд этган.
Ўша пайтда 19 ёшда бўлган аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг 26-турида "Реал"га қарши баҳсда мадридликлар дарвозасини нақд уч марта аниқ нишонга олди. Ўйин эса 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Қуйида Мессининг "Барселона"даги илк хет-трикини томоша қилишингиз мумкин: