Биласизми? Тотти “Рома”даги дебют учрашувини 24 йил муқаддам ўтказган

29 март,2017, 15:10 402

Биласизми? Тотти “Рома”даги дебют учрашувини 24 йил муқаддам ўтказган

Афсонавий футболчи Франческо Тоттининг “Рома” клубида ўзининг дебют учрашувини ўтказганига кеча роппа-роса 24 йил бўлди.

Бу воқеа 1993 йилнинг 28 март куни содир бўлган эди. Ўшанда эндигина 16 ёшни қаршилаган Тотти А Сериянинг “Сампдория”га қарши баҳсининг 2-бўлимида заҳирадан майдонга туширилган эди.

Тотти ўтган 24 йил мобайнида “бўрилар” сафида жами 778та учрашув ўтказган ва ўз ҳисобига 307та гол ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.