Биласизми? Туркия терма жамоаси кетма-кет 4-марта мундиалга чиқа олмади

Аввал хабар берганимиздек кеча Туркия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида ўз майдонида Исландияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, турклар шу билан кетма-кет 4-марта мундиал йўлланмасидан қуруқ қолишди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия сўнгги бор 2002 йил Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этишган эди. Ўшанда улар мусобақада 3-ўринни қўлга киритишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!