Биласизми: «Бухоро» 15 йилдан буён Муборакда ғалаба қозонмаган

Олий Лига 22-турида Муборакнинг "Машъал" клуби ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилади. "Машъал" расмий сайти эса мазкур беллашувнинг превьюсини тақдим этди.

Олий Лига. 22-тур

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) 17-30

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Т. Галиев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А.

Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Бу икки клуб олий лигада 30 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 13 та ўйинда ғалаба қозонишган, 10 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 46:29. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 28 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 52 очко мавжуд.

“ Машъал ”нинг “ Бухоро ” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “ Бухоро ”нинг ҳам  “ Машъал ” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0 ни ташкил қилади.

2017 йил биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг 2-2 ҳисбоби қайд этилган. Гол муаллифилари Владимир Баенко 37, - 1:0. Зафар Тўраев 52, - 1:1. Санъат Шихов 54, - 2:1. Сардор Раҳмонов 68, - 2:2.

Муборакда ўтган сўнгги учрашувлар:

17.11.2016 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
05.09.2015 «Машъал» - «Бухоро» 2:2
17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда «газчилар» 10 марта ғолиб бўлишган. Тўрта баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!