Бильбаода Пуйолга соврин топширишди (фото)

Бугун Испания Ла Лигасининг 36-тури доирасида бўлиб ўтган "Атлетик" ва "Бетис" (2:0) жамоалари ўртасидаги ўйиннинг танаффуси пайтида "Барселона" собиф ҳимоячиси Карлес Пуйолга "One Club Man Award" мукофоти топширилди.

Маълумот учун, ушбу соврин Биьлбао шаҳри клуби томонидан ҳар йили бутун фаолиятини фақат бир жамоа сафида ўтказган футболчиларга топширилади. Бундан аввал ушбу совринга Мэтт Ле Тиссье ("Саутгемптон", 1986-2002), Паоло Мальдини ("Милан", 1984-2009) ва Зепп Майер ("Бавария", 1966-1979) каби футболчилар сазовор бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, Карлес Пуйол 1999-2014 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоқ қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!