168

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби бош мураббийи Славен Билич Англияда дарвозабон Жо Хартга нисбатан бўлаётган муносабатга ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Уни қадрига етишмаяпти деб ўйлайман. Унинг Словенияга қарши баҳсини кўрдим, у шу куни учрашувнинг асосий қаҳрамони эди. У “Манчестер Сити”да, “Торино”да ёки “Вест Хэм”да ўйнашидан қатъий назар ажойиб дарвозабон.

Ҳа, “Вест Хэм” премьер-лиганинг дастлабки 4та баҳсида 10та гол ўтказиб юборди, бироқ кейинги 4та ўйиндан 3тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб колди”, - Билич.

Маълумот учун, АПЛнинг ўтган 7та турида рақиблар 30 ёшли Харт дарвозасини 13 марта ишғол этишган.

Sports.uz 2018