Билья ҳам фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин

4 июнь,2017, 17:50 268

Билья ҳам фаолиятини

"Милан" янги жамоа тузиш ишларини давом эттирмоқда. "Россонерилар" сафини Матео Мусаккио ва Франк Кессидан сўнг "Лацио" сардори Лукас Билья ҳам тўлдириши мумкин.
Айтиш лозимки, бундан аввалроқ 31 ёшли футболчи римликлар билан шартномасини узайтириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, "Милан" футболчига янада яхшироқ таклиф билан чиқди. Қолаверса, "Лацио" ҳам унинг трансферидан 21-25 млн евро атрофида фойда кўриши мумкин.
Маълумот учун, Лукас Билья "Лацио"да тўрт мавсум ўйнади. У Рим клуби сафига "Андерлехт"дан 8,4 млн евро эвазига келиб қўшилган эди.

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.