Бир жуфт гол футболчиларимиз ғалабасини таъминлади

6 июнь, 22:01 434

Бир жуфт гол футболчиларимиз ғалабасини таъминлади

 

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Эрон терма жамоасига қарши ўтказиладиган учрашувда тайёрланаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчиларига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса футболчиларимиз маҳорат ва тажриба бобида устунлигини намойиш эта бошлади. Легионер футболчилар - Термурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Рашидов киритган голлар терма жамоамизга 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди.

Самвел Бабаян шогирдлари навбатдаги расмий учрашуни 12 июнь куни сафарда Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.

SPORTS.uz