Бир очко қадри билинди

14 май,2017, 17:30 380

Бир очко қадри билинди

 

Эркин кураш бўйича Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида 86 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқаётган Умиджон Исманов бронза медаль учун курашади.

Истеъдодли полвонимиз дастлабки икки учрашувда камбоджалик Виту Хенг, Хитой Тайпейи вакили Шао-Вен Вангни мағлубиятга учратган бўлса-да, ярим финалда қозоғистонлик Азамат Даулетбековга бир очко фарқи билан ютқазиб қўйди.

Энди Умиджон Исманов бронза медаль учун бўладиган баҳсда туркманистонлик Ашот Машурян билан беллашади.

SPORTS.uz