Бир қатор чавандозларга имтиёзли тарзда ўқиш учун серитфикатлар топширилди

Ўзбекистон от спорти федерацияси томонидан бир қатор ёшларга имтиёзли тарзда олий ўқув юртларига кириш учун сертификатлар топширилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати SPORTS.uz сайтига маълум қилди.

Федерация матбуот хизмати маълумотида келтирилишича, бу йил бахтлилар қаторида Андижон вилоятидан Аслбек Нематжанов, Тимурбек Аҳмедов ва Отабек Абдурасуловлар Андижон давлат универститети талабасига айланишган бўлса, Тошкент шаҳридан Нурис Авлоқулов, Убайдулло Фозилхўжаев ва Алёна Зоркиналар Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетига қабул қилинишди. Шунингдек, Сардор Тургунбаев Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти талабасига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!