Бир хил фамилияли икки теннисчимиз финал учун курашди

 

Қозоғистонда қизлар ўртасидаги теннис турнирининг ярим финалида уч нафар ўзбекистонлик теннисчи иштирок этди.

Икки фамилиядош - Юлия ва Олеся Ким ўртасидаги беллашув кўпчликнинг эътиборида бўлди. Рақибасига нисбатан тажрибалироқ бўлган Юлия Ким 6:1, 6:4 ҳисобида зафар қучиб, финалга чиқди.

Теннисчиларимиз Қозоғистондаги турнирда мезбонларни мағлуб этмоқда

Иккинчи ярим финалда истеъдодли теннисчимиз Милана Масленкова мезбонларнинг энг кучли вакиласи - биринчи рақамда сараланган Жибек Куламбаевага 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ярим финалда бир бири билан тўқнашган Милана ва Жибек жуфтлик беллашувларида бирга ўйнаб, бош совринга эга бўлди. Бу дуэт ҳал қилувчи беллашувда россиялик Анна Чеканская ва Дарья Красновани 6:1, 6:3 ҳисобида доғда қолдирди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!