Биринчи босқичда ЖЧ-2018 чипталари учун 3,5 миллион ишқибоз ариза юборди

Келгуси йил Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиал ўйинларига онлайн чипталар сотувининг биринчи босқичи ўз якунига кетди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Берилган маълумотларга кўра шу кунгача 3 496 204 мухлис чипта олиш учун ариза берган. Шулардан 150 мингга яқини мусобақанинг очилиш ўйинига тўғри келаётган бўлса, яна 300 мингтаси финал ўйинига тўғри келади.

Чипталар учун сўровнинг асосий қисми мезбон ишқибозлардан келиб тушган. Таҳминан 30% аризалар хорижлик мухлислар ҳиссасига тўғри келади. Германия, Бразилия, Аргентина, Мексика, АҚШ, Колумбия, Миср, Хитой ва Польша давлатлари шулар жумласидандир.

Маълумот учун, чипталар сотувининг иккинчи босқичи 16 ноябрдан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!